UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи Янгиликлар

"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи

Испания терма жамоаси юлдузи ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси Эмерик Ляпорт амалдаги шартномаси ва катта маошига қарамай, Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубини тарк этмоқчи.

"TalkSPORT" хабарига кўра, унинг кетишига ҳимоячининг жамоадаги ҳолатидан норозилиги ва бош мураббий Стефано Пиоли билан келишмовчиликлар сабаб бўлмоқда.

Ляпорт ҳафтасига тахминан 390 минг фунт маош олаётган ва дунёнинг энг кўп маош олувчи 3 нафар ҳимоячисидан бири бўлиб турган бўлса-да, клуб ва муҳитни ўзгартириш учун бу пулдан воз кечишга тайёр. Унинг шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган, аммо 29 ёшли футболчи муддат охиригача қолиш ниятида эмас.

У жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди, бироқ Криштиану Роналду, Садио Мане ва Жон Дуран каби юлдузларни ичига олган жамоадаги ролидан норози. Шуниси эътиборга лойиқки, ҳатто Роналдунинг борлиги ҳам Ляпортни "Ал Насср"да ушлаб туролмайди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг ўзи клубни тарк этиши мумкин. Унинг шартномаси ҳали узайтирилмаган, агар вазият ўзгармаса, португалиялик эркин агентга айланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика