UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  83 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1

"Ал Насср" Роналдуга 2 йиллик шартнома таклиф қилди Янгиликлар

"Ал Насср" Роналдуга 2 йиллик шартнома таклиф қилди

"Ал Насср" Криштиану Роналду билан келишувни узайтириш ниятида.

Бу ҳақда Альфредо Педулла хабар берди.

Саудия Арабистони клуби португалиялик ҳужумчи билан шартномани икки йилга, яъни 2027 йил июнигача узайтириш бўйича жадал музокаралар олиб бормоқда. Келишув сўнгги босқичга етган бўлиб, клуб Роналду билан янги шартнома тузишга эришишига ишонч билдирмоқда. Роналдунинг клуб билан амалдаги шартномаси 30 июнгача амал қилади.

Роналду 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоаларни кўриб чиқмоқда, чунки бу унинг мазкур турнирда ўйнаши мумкин бўлган сўнгги имконияти бўлиши эҳтимоли юқори.

Криштиану жорий мавсум "Ал Насср" сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди. Шунингдек, у ўз фаолиятидаги гол уриш сериясини давом эттирмоқда, ҳозирга келиб уларнинг сони 931 тага етди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика