UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  4 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Акмал Раҳимов: “Йиғин яхши ўтди” Янгиликлар

Акмал Раҳимов: “Йиғин яхши ўтди”

Ўтган ҳафта биринчи ва олий лига ҳакамлари учун қисқа муддатли йиғин ташкил этилди.
Унда реферилар бир қатор тестлар топширди. Мазкур йиғин жараёнида бевосита иштирок этган андижонлик Акмал Раҳимов “СА”га берган интервьюсида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- 3 февралдан то 8 февралга қадар ташкил этилган ҳакамлар йиғини ҳар доимгидек яхши ўтди. Биз “Чиғатой”даги қароргоҳга жойлашдик. Машғулотлар ҳам асосан шу ерда ўтказилди. Дастлаб тиббий кўрик бўлди. Ҳакамлар департаменти бўлими рефериларни 4 гуруҳга ажратди. Яъни ҳар бир гуруҳга 30 нафардан рефериларни жалб этиб, улар учун 5-6 кунлик семинар ўтказилади. Шунинг учун гуруҳда олий ва биринчи лига тоифадаги ҳакамлар ҳам аралаш бўлган холда иштирок этишди.

- Йиғинга Александр Попов билан Арслон Ҳотамов бошчилик қилди. Айнан улар бизнинг хато ва камчиликларимизни айтиб, уларни бартараф этиш учун керакли маслаҳатларни берди. Семинарда назарий ва амалий тест топширдик. Шахсан мен Тошкентда иккита ўйинни бошқардим. Дастлаб “Қизилқум” - “Олмалиқ” (1:5) ва кейинроқ “Машъал” – “Навбаҳор” (2:0) баҳсини.

- Юртимизда қалин қор ёққани туфайли фитнес тестларни ёпиқ манежда топширдик. Шунингдек иккинчи бошқарган ўйиним ҳам қорли майдонда кечди.

-Мазкур йиғин 8 февраль, якшанба куни ўз поёнига етди. Эндиликда ҳар бир ҳакам чемпионат стартига қадар ўзи якка тартибда машғулот ўтказиб, тайёргарлик кўради.

- Бу йил олий лига ўйинларини ҳам бошқараманми? Тўғрисини айтганда, буни ҳакамлар департаменти бўлими ҳал қилади. Насиб қилса бу йил шундай ният йўқ эмас.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика