UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  12 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

5 тагина ўйинда майдонга тушган Янги Зеландия ЖЧ-2026га чиқди! Янгиликлар

5 тагина ўйинда майдонга тушган Янги Зеландия ЖЧ-2026га чиқди!

Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш орқали йўлланма олган иккинчи терма жамоа номи маълум бўлди.

ОКЕАНИЯ минтақаси финал учрашувида Янги Каледония ва Янги Зеландия ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда Янги Зеландия 3:0 ҳисобида зафар қучди ва ўз тарихида учинчи марта мундиалга йўлланмани қўлга киритди.




Эътиборлиси, Океания минтақасида терма жамоалар камлиги боис Янги Зеландия саралашда жами 5 та ўйин ўтказди. Гуруҳда 3 та, ярим финал ва финалда 1 тадан. Крис Вуд бошчилигидаги жамоа 5 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишди ва рақиблар дарвозасига 29 та гол уриб, 1 тагина тўп ўтказиб юборишди. Айни пайтда бу жамоани англиялик 52 ёшли мураббий Даррен Бизли бошқариб бормоқда.

Маълумот учун, Янги Зеландия 1982 ва 2010 йилги Жаҳон чемпионатларда иштирок этган.

Бугун мағлуб бўлган Янги Каледонияда ҳам йўлланма учун имконият сақланиб қолди. Бу терма жамоа энди 2026 йилги қитъалараро плей-офф босқичида иштирок этади.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика